эй Расулуллоҳ, ўша икки динор менинг гарданимга, деди. Шундан кейин Пайғамбар с.а.в. жанозани ўқидилар. Оллоҳ у кишига фатҳ-ғалаба бергач: «ҳар бир мўминга ўзидан кўра мен ҳақлироқман. Ким қарз қолдириб кетган бўлса, уни узиб қўйиш менинг гарданимга, ким мол қолдириб кетган бўлса, у меросхўрига», дедилар». Бу ҳадисда Абу Қатода қарз берган кишига тўланиши керак бўлган молиявий ҳақни адо этишдаги (мажбуриятни бажаришдаги) майитнинг масъулиятига ўз масъулиятини қўшяпти. Унда кафилликка олувчи, кафиллик берилувчи, кафилликка олинувчининг борлиги очиқ кўриниб турибди. У кафилликка олиш гардандаги мажбуриятни эвазсиз бажариш эканини ҳам кўрсатяпти. Кафилликка олинаётганда кафилликка олинувчи, яъни майит ҳам, кафиллик берилувчии, яъни қарз берган киши ҳам номаълум эканлиги кўриниб турибди. Демак, ҳадис кафилликка олиш дуруст бўлишининг ва тузилишининг шартларини ўз ичига оляпти.
33-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|